Жозеп Бартомеу: Иш судгача боради

"Барселона" собиқ президенти Жозеп Бартомеу каталонияликлар сардори Лионель Мессининг шартномаcи матбуотга чиқишига унинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

"Шартномани ошкор қилганим ҳақидаги гап-сўзлар асосга эга эмас. Бундай ишлар жиддий муаммоларга сабаб бўлади. Кимнидир айблаш осон, аммо бу ерда ҳазилга ўрин йўқ, иш судгача боради.

Месси спорт ва тижорий нуқтаи назаридан кўп нарсага лойиқ. Агар пандемия бўлмаганида, клуб бу суммаларни муаммосиз тўлай оларди", - дейди Бартомеу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!