Кака: Гаттузо футболчилик даврида қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай
Ads

Бразилиялик футбол юлдузларидан бири Кака айни дамда "Милан"га устозлик қилаётган собиқ жамоадоши Женнаро Гаттузо ҳақида гапириб ўтди.

“Гаттузонинг қандай машғулот ўтказаётганини ҳаётда кўриш ҳақиқатда ажойиб. У ҳозир ҳам худди футболчилик даврида бўлгани сингари жуда эҳтиросларга бой. Ўшанда ҳам у жамоани руҳлантириб, футболчилардан энг яхши ўйинларини кўрсатишларини талаб қиларди. Гаттузо жуда яхши инсон ва ҳақиқий феномен”, - дейди Кака.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо бошчилигидаги “Милан” ўтган мавсумни 6-ўринда якунлаган эди.