Кака ва Роналдо Анчелоттини Бразилия терма жамоасини бошқаришга ундамоқда

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчилари - Кака ва Роналдо терма жамоага италиялик мутахассисни таклиф этиш борасидаги изланишларида асосий рол ўйнамоқда. Улар Бразилия футбол конфедерацияси номидан мураббий билан музокаралар олиб боришмоқда.

Анчелотти мавсум охирида "Реал"ни тарк этса, Бразилия термасини бошқаришга тайёр. Унинг Мадрид клубидаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Мураббий агар мавсум якунида истефога чиқарилмаса, жамоада қолишни истайди.

Италиялик мураббийнинг "Реал"даги келажаги кўп жиҳатдан жамоанинг Чемпионлар лигасидаги натижаларига боғлиқ. Агар мадридликлар кетма-кет иккинчи марта кубокни қўлга киритса, Анчелотти билан 2024 йилгача ҳисобланган шартнома ҳатто узайтирилиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!