Каллум Хадсон-Одои: "Тўғри қарор қабул қилдим"

"Челси" ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои клуб билан шартномасини узайтирди. Футболчи ушбу қарорини изоҳлаб, буни тўғри бўлганини такидлаб ўтди.

"Клуб мен учун кўп ишларни қилди, бу учун улардан миннатдорман. Мен қабул қилган қарор мен ва оилам учун энг тўғриси бўлди.

Бутун хаётим ва фаолиятим бу клуб билан боғлиқ ўтди, бу ердалигимдан бахтлиман. Шундай экан, ниманидир ўзгартириш шарт ҳам эмас." - дейди футболчи.

Оилам? Улар ҳам худди мендай хурсандлар," - BBC Хадсон Одои сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!