“Кальяри” 36 ёшли Срнага шартнома таклиф қилди
Ads

 

Украинанинг “Шахтёр” клуби сардори Дарио Срна ўз фаолиятини “Кальяри”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzeta dello Sport нашри маълум қилмоқда.

Хорватиялик 36 ёшли футболчи 4 июнь куни Сардиния оролида “Кальяри” раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, ҳимоячи клуб базаси, стадиони ва дўконини кўздан кечирди. “Кальяри” президенти Томмазо Жулини Срнага 1 йиллик шартнома таклиф қилди.

Дарио Срна таклифни ўрганиб чиқиш учун бир неча кун мухлат сўради. Футболчининг “Шахтёр” билан амалдаги келишуви жорий йилнинг 30 июнь куни якунига етади.  

Допинг қабул қилгани учун дисквалификация қилинган ҳимоячининг жазо муддати 23 август куни тугайди.