“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

“Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери "Рома"дан олиб келинган Элдор Шомуродовни янги мавсумда бошланғич таркибда ўйнатишни режалаштирмоқда.

Аслида италиялик тажрибали мураббий асосий ҳужумчилар сифатида Жанлука Лападула ва Элдор Шомуродов тандемидан фойдаланмоқчи эди. Бироқ, перулик футболчи кутилмаганда оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

Сардинияликлар янги ҳужумчи қидирмоқда. Унгача, Элдор билан ёнма-ён 34 ёшли Леонардо Паволетти ўйнайдиган бўлиб турибди. Италиялик форвард “Кальяри”нинг юқори дивизионга чиқиш учун “Бари”га қарши ўтказилган ҳал қилувчи учрашувида ғалаба тўпини киритиб, жамоасини А Серияга олиб чиққан эди.

Лео ўз фаолияти, “Кальяри” ва жамоадаги ўзгаришлар, хусусан, Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапирди.

Тарихий гол ҳақида:

“Бари”га қарши баҳснинг 94-дақиқасида гол урганимда мазза қилгандим. Бу гол менга роса ёқди. Ўша куни ҳаммаси чиройли бўлди.

Лекин энди биз учун тарихнинг янги саҳифаси очилмоқда.

Келажаги ҳақида:

“Кальяри”дан нега кетишим керак? Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Табиийки, беш йил аввалгидек эмасман, лекин ҳали қўлимдан кўп нарса келади. Мен бош мураббий Клаудио Раньери билан гаплашдим. У мени жамоада кўришни истаётганини айтди. Шу жамоада қоламан, хотиржамман ва ҳали бизга уч очко келтирадиган кўп голларни урмоқчиман.

Мухлислар ҳақида:

Ашаддий мухлисларимиз бизни қуйи лигага тушиб кетганимизда ҳам, мавсум давомида юзага келган мураккаб пайтларда ҳам тинимсиз қўллаб-қувватлади. Ула доимо ёнимизда бўлди. Ударнинг муносабатига яраша биз ҳам А Серияда муносиб иштирок этган ҳолда жавоб қайтаришимиз керак бўлади.

Жамоанинг мақсади ҳақида:

Эътиборни юқори дивизиондаги ўрнимизни сақлаб қолишга қаратишимиз лозим. Энг асосийси шу. Бу осон бўлмайди. Чунки мавсум давомида жуда кучли рақибларга қарши тўп тепамиз. Ўзим эса, мавсумдаги асосий ўйинларни тақвимдан белгилаб қўйдим.

Клаудио Раньери ҳақида:

Раньери уддалаб бўлмас ишни амалга оширди ва жамоани юқори лигага олиб чиқди. Энди яна бир бор жасорат кўрсатишимиз керак.Ўтган мавсумда у бизга катта туртки берди. Мен у билан ижобий натижаларга эриша олишимизга ишонаман. Мураббийнинг биз ўйинчилар билан гаплашаётганда хотиржамлиги ва камтарлиги мени ҳайратга солади. Раньери ўйинчиларни бор имкониятларини ишга солиб ўйнашга ундайдиган мураббий.

Элдор Шомуродов ҳақида:

Яхши савиядаги янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олдик. Уларнинг ҳаммаси менга ёқди. Айниқса Элдор Шомуродовни таърифлашга ҳожат йўқ. У тезда асосий қуролимизга айланади. Шунингдек, Якуб Янкто ҳақида ҳам шу гапларни айтиш мумкин. Бу футболчиларнинг бари янги мавсумда “Кальяри”га фойда келтиради.

363350221_830894205064601_75279518734258072_n

Таъкидлаш лозимки, “Кальяри” А Сериядаги дастлабки учрашувини Туринда “Торино” жамоасига қарши ўтказади. Биринчи тур доирасидаги бу беллашув 21 августга белгиланган.  

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

ЦСКА мазза қилади: Файзуллаевнинг кучли томони кўп, камчилиги эса...

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!