Камбэк амалга оширган "Локомотив" "Турон" майдонида 1 очко олди

Сурерлига 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" учрашуви ўз якунига етди. Унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Дастлаб, яйпанликлар 2 та тезкор гол киритди. 4-дақиқада Даян Поньевич ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқала Владислав Касминин орадаги фарқни оширди. Кейинчалик, Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол этди. Пенальтини аниқ амалга оширган Абдухолиқов томонлар дурангга имзо чекишига сабаб бўлди.

Шу тариқа, "Локомотив" ҳамда "Турон" жорий мавсум Суперлигадаги илк очкосини қўлга киритди. 

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Жарима майдони марказида Абдухолиқов жуда қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90+5'

    Марат Бикмаевнинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 90+3'

    Карикарида жуда қулай имконият юзага келди. Бироқ футболчи яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

  • 90+2'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Илёсов ушлаб олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    "Турон" футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 87'

    Сидиқовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 85'

    Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Темурхўжа Абдухолиқов огоҳлантирилди.

  • 83'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни "Турон" дарвозабони ушлаб олди

  • 82'

    Секейра шогирдлари катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 80'

    Фозил Мусаевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

    Гол инобатга олинмади. Ҳисоб 2:2!

  • 78'

    Ильгиз Танташев ВАРдаги ёрдамчиларидан вазиятни ўрганишни сўради. Кузатамиз...

  • 77'

    Кваме Карикари томонидан киритилган гол офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 75'

    Жарима майдони ичида Амоновни "Турон" футболчиси тўхтатди.

  • 73'

    Мусаевнинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 71'

    "Иштаҳаси очилган" меҳмонлар фаоллик кўрсатишда давом этмоқда.

  • 69'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Нуқта қаршисига келган Абдухолиқов ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 67'

    Владислав Касминин майдондан четлатилди.

  • 67'

    Жарима майдони ичида Касминин тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам ҳеч иккиланмай пенальти белгилади.

  • 66'

    Синиша Бабич ўз ўрнини Фозил Мусаевга бўшатиб берди.

  • 64'

    Бош ҳакамга эътироз билдиргани учун Жавоҳир Сидиқовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 63'

    Комилов ўрнига Бикмаев майдонга тушди.

  • 62'

    Ноаниқ пас берган Сидиқов жамоасининг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланишига сабаб бўлди.

  • 60'

    Яйпанликлар стандарт вазиятдан наф чиқара омади. 

  • 58'

    "Локо" рақиб жарима майдонига киришда қийинчиликка дуч келмоқда. "Турон" тартибли ҳимояланяпти.

  • 56'

    Жаҳонгир Меҳмонов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 54'

    Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Илёсов ушлаб олди.

  • 53'

    Касмининнинг узатмасидан кейин Синиша Бабич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 51'

    "Турон"нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма туфайли ўз якунига етмай қолди.

  • 49'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Касминин огоҳлантирилди.

  • 48'

    Карикари бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ олдинга югуриб чиққан Илёсов тўпга эга чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "Локо"да ўзгариш: Махарадзе ва Муҳаммадиев ўрнига Амонов ҳамда Алижонов майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Кваме Карикари дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Лекин узатма бироз кучлилик қилди.

  • 45+1'

    Билолхон Тошмирзаев жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди!

  • 43'

    Абдуқаҳҳор Хожиакбаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    Сидиқов жарима майдони чизиғи олдида йиқилиб тушди. "Турон" тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумни бошлади.

  • 41'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда "Локомотив" жарима тўпига эга бўлди.

  • 39'

    Сидиқовнинг бурчакдан оширган тўпига Махарадзе бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди.

  • 38'

    Абдухолиқовнинг қулай узатмасидан кейин Тошмирзаев яхши ҳаракат қилиб, тўп йўналишини ўзгартирди. Акс ҳолда, Комилов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди.

  • 36'

    Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 35'

    Меҳмонлар устунликни қўлга олмоқда. Энди тўп асосан "Турон" жарима майдони атрофида бўлиб турибди.

  • 33'

    Қодирқуловнинг жарима зарбасидан берган узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 32'

    Жарима майдони яқинида "темирйўлчилар" стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 30'

    Кваме Карикари воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 29'

    Жаҳонгир Меҳмонов жарима майдонига киришга яқин турган рақибини тўхтатишга муваффақ бўлди.

  • 27'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 25'

    "Локо" тўпни назорат қиляпти. "Турон" тўпни олиб қўйганда, хавфли вазиятлар яратмоқда.

  • 23'

    Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 22'

    Майдон эгалари бурчакдан тўпни жарима майдонига етказиб берди. Бироқ ҳимоячилар хавфни узоқлаштирди.

  • 20'

    Билолхон Тошмирзаевнинг зарбаси кичик рикошет натижасида мўлжалга аниқ бормади.

  • 18'

    Секейра шогирдлари тўп назоратини рақибдан олиб қўйди. Энди пойтахтликлар тўп билан кўпроқ ишламоқда.

  • 16'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Сидиқов ҳисобни қисқартирди!

    Жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаган Жавоҳир дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 15'

    Майдон эгалари ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қиляпти. "Локо" катта қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 13'

    Ҳужумга ўтган Қодирқулов йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 11'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Турон" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Владислав Касминин Илёсов дарвозасига киритди.

  • 10'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 8'

    Яйпанликлар эрта прессинг уюштирмоқда. Бу рақибга муаммолар туғдиряпти.

  • 6'

    Секейра шогирдлари марказда тўпни назорат қиляпти

  • 4'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига ёриб кирган Дайан Поньевич 4 рақибни алдаб ўтиб, давозани ишғол этди.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан ўйин тизгинини қўлга олишга уринмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!