Камолиддин Тожиев "Пахтакор"нинг Намангандаги йирик мағлубияти сабабини айтди
Суперлиганинг 24-турида “Пахтакор” Наманганда “Навбаҳор”га 5:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашди.
- Бугун биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда мавсум охирлаб қолгани сезилди. Бир йилдан буён мавсум бошидан бери ҳар уч кунда ўйнаб келяпмиз. Бундан олдинги “Ал-Райян” билан ҳам қийин ўйин бўлди. Бугун йигитларда чарчоқ сезилди. Мавсумнинг охирлиги билиниб турибди.
- Булар учрашув натижасига таъсир қилди-а?
- Айтганимдек, ҳар уч кунда ўйнаб келяпмиз. Чарчоқлар сезилди.
- Бугунги йирик ҳисобдаги мағлубиятга четлатиш ҳам таъсир қилдими?
- Четлатиш бўлгунга қадар ҳисоб 2:2 эди. Четлатиш ҳам таъсир қилди. Шундоқ ҳам чарчоқ туфайли 11 киши билан қийналаётгандик. Кейин олдинга ўтиб гол уришга ҳаракат қилдик, аммо ўзимиз голлар ўтказиб юбордик.
- “Навбаҳор”нинг ўйини борасида нима дея оласиз?
- Бизга ҳар доим принципиал рақиб. “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман.
- Черанни йўқлиги билиндими?
- Мазаси йўқлигига кела олмади.
Фикрлар