Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон узилмайди"
Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Пахтакор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев саволларга жавоб қайтарди.
- Ёмон ўйин кўрсатмадик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмаган бўлса, иккинчи бўлимда тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди. 3-4 та 100 фоизли имкониятларни яратдик. Азиз иккита ақлбовар қилмас голларни қайтарди. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат. Қизиқарли учрашув бўлди.
- Бу дурангдан кейин “Пахтакор”ни чемпионликка бўлган имконияти камайиб кетдими? Умид узилдими?
- Умид ҳеч қачон узилмайди. Охиригача курашамиз, яна иккита ўйинимиз бор. Ғалаба учун чиқамиз.
- Игорь Сергеевни бошланғич таркибда майдонга туширмаганингиз сабаби нимада?
- Сергеев икки даврадан бери тўлиқ ўйнаяпти. Яна терма жамоага бориб, иккита ўйин ўйнайди, унга бироз дам бердик.



Фикрлар