Камондан отиш. Вакилларимиз жаҳон кубогида иштирок этмоқда

Бугун Туркиянинг Анталя шаҳрида камондан отиш бўйича эаҳон кубогининг биринчи босқичига старт берилди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз мусобақада яккалик ва жамоавий йўналишларда ўз омадларини синаб кўришади. 23 апрелга қадар давом этадиган ушбу босқичда қуйидаги атлетлар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Эркаклар: Миржалол Қароров, Амирхон Содиқов, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй.

Аёллар: Зебинисо Абдусатторова, Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Камола Юнусова.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!