Кан: "Клопп ва "Реал" — бу икки хил дунё"
"Бавария"нинг собиқ дарвозабони Оливер Кан Юрген Клоппнинг эҳтимолий тарзда "Реал Мадрид"ни бошқариши ҳақида фикр билдирди.
"Юрген — бу жамоани ривожлантириш ва қуришни яхши кўрадиган мураббий. У аниқ бир тизим асосида ишлайди.
"Реал" эса бутунлай бошқа дунё. Бу ерда алоҳида шахслар, суперюлдузлар бор ва улар ҳар доим ҳам қандайдир мажбурий тизимга бўйсунишни истамайди. Биз буни Хаби Алонсо мисолида ҳам кўрганмиз.
Бу ерда асосий масала — мураббийнинг ҳурмат қозона олиши, футболчилар билан тил топиша билиши ва юлдузлар билан ишлай олишидир. Шунингдек, у ўз тизимига уларни ишонтира олиши керак", — деди Кан.

Фикрлар