Каннаваро, Монтелла ва "Башакшеҳир" раҳбарлари бир жойда жам бўлди

Туркия Суперлигасининг 25-турида ҳамюртимиз тўп сураётган "Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Гёзтепе"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, мазкур учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам стадиондан жонли кузатиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Клуб президенти Гёксел Гюмюшдаг ва Мустафа Эрёғут Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, шунингдек, Туркия терма жамоаси ва клубнинг собиқ мураббий ёрдамчиси Селчук Шaҳинни меҳмон қилди.

Учрашув илиқ ва самимий муҳитда ўтди", — дейилади истанбулликлар хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!