Каннаваро: "Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ижтимоий тармоқ орқали Габон устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
"Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли ва бу кейинги қадамларни қўйишга ёрдам беради. Габонга қарши 3:1 ҳисоби бизни хурсанд қилади, лекин биз ҳали кўп нарсаларни яхшилашимиз кераклигини биламиз. Биз завқланишдан тўхтамаймиз. Биз ишлашдан тўхтамаймиз", — деб ёзди мутахассис ўз Instagram саҳифасига.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" 30 март куни Венесуэлага қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар