Каннаваро ноёб рўйхатдан жой олди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди.
Колумбияга қарши учрашув (1:3) италиялик мутахассис учун бош мураббий сифатидаги илк Жаҳон чемпионати баҳси бўлди.
Шу тариқа, 52 ёшли Каннаваро ҳам футболчи, ҳам бош мураббий сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этган "Олтин тўп" соҳиблари қаторига қўшилди.
У бу натижага эришган тарихдаги тўртинчи футболчи бўлди.
Бундан аввал ушбу рўйхатдан Германия терма жамоаси билан ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида мундиалда қатнашган Франц Беккенбауэр, Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва бош мураббийи Марко ван Бастен ҳамда СССР терма жамоаси сафида ўйнаган ва кейинчалик Украина терма жамоасини бошқарган Олег Блохин ўрин олган эди.
Каннаваро 2006 йилги Жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси сардори сифатида чемпионликни қўлга киритган ва ўша йили "Олтин тўп" соҳибига айланган.

Фикрлар