
Каннаваро Осиё терма жамоасини бошқариши мумкин
Инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, 29 сентябрь куни Миланда Хитой футбол федерацияси ва Фабио Каннаваро ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган эди.
Манбага кўра, хитойликлар италияликни терма жамоани бошқаришга кўндириш учун янги таклиф тайёрлаган. Аввалроқ Каннаваро уларнинг таклифини рад этганди - у Европадан таклиф бўлишига умид қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Каннаваро Хитойда ишлаш тажрибасига эга эди: у 2014-2015 йилларда ва 2017-2021 йилларда "Гуанчжоу" клубини бошқарган. 2019 йилнинг баҳорида у Хитой терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарган ва унинг қўл остидаги жамоа иккита ўртоқлик ўйинида - Ўзбекистон ва Таиландга ютқазган.
Каннаваро ишлаган сўнгги клуб Загребнинг "Динамо" клуби эди. У бу лавозимни уч ярим ойдан сўнг апрелда тарк этди.
Фикрлар