Канте Бенземанинг жамоадошига айланиши мумкин

Канте Челсини тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олишга тайёр. У Бенземанинг жамоадоши бўлади. "Ал-Иттиҳод" ярим ҳимоячини қўлга киритишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Айни дам саудияликлар шартномани якунлаш учун Лондонга етиб келган. Битимга кўра, Канте "Ал-Иттиҳот"да 2025-йилгача қолади. У йилига 100 миллион евро ишлаб топадиган бўлди.

Н'Голо мавсумни катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборади. 31 ёшли футболчи жамоада қолиши ёки "Барса"га ўтиши ҳам мумкин эди, лекин француз Саудия Арабистонини танлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!