Канте бир қарорга келди
"Челси" хавбеки Нголо Канте ўзининг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.
Goal.com нашрининг ёзишича, 29 ёшли француз гарчи “Интер”дан таклиф бўлаётганига қарамай, "Челси"да қолмоқчи. Уни Лондонда ҳамма нарса қаноатлантирмоқда ва шу сабабли ҳам барча таклифларни рад этмоқчи.
Канте ўтган мавсум “Челси” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Фикрлар