Канте “Челси”га керак эмас

“Челси” мутасаддилари ёзги трансферлар даврида жамоа етакчиларидан бири Н’Голо Кантени сотиб юборишга қарор қилди ва шу боис, франциялик ярим ҳимоячи билан янги шартнома бўйича музокара ўтказилмайдиган бўлди.

Кантенинг агенти айни пайтда мижозига янги иш жойи қидирмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, у “Пари Сен-Жермен” раҳбариятига Кантени олишни таклиф қилган. Парижликлар ҳам анчадан бери Франция терма жамоаси ўйинчисига қизиқиш билдириб келади.

Кантени қўлга киритишни истаган жамоа “Челси”га 70 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак бўлади. “Аристократлар” бу трансфердан келадиган маблағни “Вест Хэм Юнайтед” юлдузи Деклан Райсни олишга йўналтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!