Канте фаолиятини қайси клубда давом эттиришни ҳал қилди

Ярим ҳимоячи Нголо Канте "Челси" билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Le Parisien" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик футболчи Англия премьер-лигасининг бошқа клублари қизиқишига қарамай, "пенсионерлар" жамоасида қолмоқчи. Канте хизматларига "Тоттенхэм" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

Канте 2016 йилдан бери Лондон клубининг шарафини ҳимоя қилмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати жорий мавсум охирида якунланади.

32 ёшли хавбек жорий мавсумнинг аксарият қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборди. У жорий мавсумда премьер-лигада атиги 5 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!