Канте учун курашда “Барселона” фаворит

“Барселона” Н'Голо Кантени ўз таркибига қўшиб олишга яқин. У “Челси” билан шартномани узайтириши даргумон ва ёзда эркин агент сифатида Испанияга келади, дея хабар берди “Diario Sport” нашри.

Манбанинг таъкидлашича, футболчи ўтган ёзда “Барселона”га ўтишни хоҳлаганди. Лекин жамоа таянч ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмагани учун Канте трансферига ҳаракат қилмаган.

Н'Голо жароҳати сабаб клубнинг кўп ўйинида майдонга туша олмади ва “аристократлар” жамоаси шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Ярим ҳимоячи жароҳати сабаб Франциянинг мундиалга борадиган таркибидан ҳам тушиб қолди.

31 ёшли футболчи 2016 йилдан бери “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!