Кантега иккита гранд клуб даъвогарлик қилмоқда

"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 2023 йилда "аристократлар" билан шартномаси якунига етадиган футболчига ПСЖ ҳамда "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Айни вақтда франциялик хавбек жароҳати сабабли учрашувларни ўтказиб юбормоқда. 31 ёшли футболчини айни вақтда трансфермаркт портали 40 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!