Капелло “Kельн” футболчисини Хитойга олиб келмоқчи
Ads

Германиянинг “Кельн” клуби ҳужумчиси Антони Модест фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин.

Немис ОАВнинг ёзишича, Фабио Капелло бошқарадиган “Тяньжинь” жамоаси немис клуби билан 29 ёшли футболчининг трансфери бўйича, келишувга эришди. Унга кўра, хитойликлар франсуз футболчиси учун 37 млн евро тўлайди.

Модестнинг ўзи эса “Тяньжинь” билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома  имзолайди ва йилига 11 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Модест якунланган мавсумда Бундеслигада 34 ўйинда майдонга тушди ва 25 та гол киритди.