Капелло: "Милан"ни қабул қилиб олганимда, таркибни алмаштириш кераклигини айтишган. Аммо мен...

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло ўзининг “Милан”даги фаолиятини ёдга олди.

“Милан” бошқарувини олганимда, менга ўйинчилар машғулот ўтказишни истамасликлари, чарчаганликлари, таркибни ўзгартириш кераклиги ҳақида айтишди. Аммо улар ғалаба қозонишда давом этишди. Тактикани бироз ўзгартириш, футболчиларни бироз рағбатлантириш кифоя эди ва биз яна юқорига кўтариллдик”, - деди Капелло La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Капелло бошқарувидаги “Милан” 3 марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнади. Шу жумладан 1994 йил Кройффнинг "Барселона"сига тўртта гол уриб, бош соврин қўлга киритилган. Бу ғалаба ҳамон Чемпионлар лигаси финали учун энг йирик ғалаба бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!