Карантин пайтида "Арсенал" футболчилари билан руҳшунос шуғулланмоқда
"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артетанинг сўзларига кўра, карантин пайтида жамоа футболчилари билан руҳшунос ишламоқда.
“Бизда мунтазам равишда футболчилар билан боғланиб турадиган руҳшунос бор. Ўз навбатида биз ҳам уларнинг бўш қолмасликлари учун видеокўрсатмалар бериб борамиз. Бизда ажойиб алоқа ўрнатилган. Мен бу вақт ичида футболчилар билан янада яқинроқ танишиб олдим. Биз ўзаро муносабатларни янада яхшилашга ва бир-биримизни яхшироқ тушунишга ҳаракат қиляпмиз”, - дейди испаниялик мутахассис.
“Арсенал” премьер-лиганинг ортда қолган 29-туридан сўнг мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар