Карен Хачанов "қовун" тушурди
Россиялик Карен Хачанов Париж шаҳрида ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг чорак финал босқичида муваффақиятсизликка учради.
Карен мазкур босқичда австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда Тим рус теннисчисини 6:2, 6:4, 6:2 ҳисобида енгди.
Шу тариқа "French Open" биринчилигининг ярим финалида Доминикка сербиялик Новак Жокович қаршилик кўрсатади.
Фикрлар