Карен Хачанов зафар қучганидан бахтиёр
Ads

Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP томонидан Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақаси ўтказилмоқда.

Турнирнинг яккалик баҳслари тўртинчи даврасида россиялик Карен Хачанов ва аргентиналик Хуан Мартин Дель Потро ўзаро рақобатлашди. Тўрт сет давом этган ўйинда Карен тажрибали рақибига нисбатан тажоввузкор ўйин намойиш этди ва 7:5, 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "French Open"нинг чорак финалига йўл олган Хачанов, энди австриялик Доминик Тим билан куч синашади.