Карлос Тевес фаолиятини якунламоқчи

"Бока Хуниорс" ҳужумчиси Карлос Тевес яқин орада футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда "Infobae" хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Тевес "Бока" Либертадорес Кубогидан чиқиб кетганидан ғазабда. Шу сабабли, футболчи фаолиятни якунламоқчи ёки ўзига янги жамоа қидиришни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" каби топ клубларда тўп тепган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)