Каролин Возняцки: Олға "Ливерпуль"!

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки футбол бўйича Чемпионлар лигасининг финалидаги "Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари баҳсидан нима кутаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Биз оиламиз билан ушбу ўйинни кўриш учун жой топдик. "Ливерпуль" жамоаси аъзоси Салоҳ мени ҳаммадан кўра кўпроқ ҳайратга солди. Биламиз у яхши ўйинчи, бироқ мен уни бу қадар буюклигини билмаган эдим. Клуб бош мураббийи Юрген Клоппдан миннатдорман. У жамоани яхши шакллантирди.

"Реал" буюк жамоа. Лекин унга қарши афсонавий "Ливерпуль" жамоаси ўйин ўтказади. Мен "Ливерпуль"га мухлислик қиламан. Улар ғалабага ҳақли деб ўйлайман. Олға "Ливерпуль", – дейди Каролин. 

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!