Каррагер: "Челси" ҳозир синган клубга ўхшайди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Челси"даги вазият ҳақида фикр билдирди.

АПЛ 35-турида "кўклар" "Ноттингем Форест"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Барча мусобақалар доирасида сўнгги 10 та ўйинда лондонликлар 8 та мағлубиятни қабул қилиб олди.

"Бугун майдонда беш-олтита ҳақиқий топ-даражадаги футболчи бор эди, лекин улар "Ноттингем"нинг иккинчи таркибига ютқазди. 12 ой ҳам ўтмади, улар ПСЖни йирик ҳисобда мағлуб этганди. Ҳозир эса жамоада ўйинчилар билан мураббийлар ўртасида ҳам, футболчилар билан мухлислар ўртасида ҳам боғлиқлик йўқ.

Маълум маънода бу яхши, чунки футбол фақат пул сарфлаш ва футболчи сотиб олишдан иборат эмаслигини кўрсатади. Энг муҳими — жамоавий бирлик, ҳозир эса “Челси”да айнан шу нарса йўқ. Улар ҳозир синган клубга ўхшайди", — деди Каррагер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!