Каррагер: Коутиньо “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин
Ads

“Ливерпуль” клубининг собиқ сардори Жейми Каррагер бразилиялик футболчи Филиппе Коутиньо мерсисайдликларни тарк этиши мумкин деб ҳисобламоқда.

“Биз ҳаммамиз Хаби Алонсо, Хавьер Маскерано ва Луис Суарезларни яхши эслаймиз. Испан грандлари уларга қизиқиш билдирдими, тамом, бу ҳолат трансфер билан якунланади. Футбол шунақа бўлади. Айни шу сабабли ҳам мен Қоутиньонинг “Ливерпул”даги тақдири борасида ҳавотирдаман”, - дейди Каррагер Daily Star нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коутиньога “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар