Каррикнинг фикри МЮ учун муҳим бўлиб қолди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа мураббийи Майкл Каррикка клубнинг трансфер жараёнида иштирок этиш имкониятини берди. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти мутахассис билан учрашиб, унинг янги ўйинчиларни сотиб олиш бўйича фикрларини муҳокама қилади. Клуб мураббийнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таркибни кучайтирмоқчи.
Маълумот учун, бир нечта кун олдин МЮ Каррикни мавсумнинг охиригача мураббий лавозимига тайинланган эди.



Фикрлар