Касильяс
Ads

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс "Спортинг"га қарши бўлиб ўтадиган Португалия кубоги финалига боради.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон май ойи бошида машғулотлар пайтида юрак хуружига учраб шифохонага ётқизилган ва кейинчалик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди. Шундан буён у майдонга тушмади.

Маълумот учун, "Спортинг" - "Порту" учрашуви эртага 25 май куни бўлиб ўтади.