Катта ўйин? Унда Холандни майдондан топа олмайсиз

Чемпионлар лигасидаги чорак финалгача етиб келган "Манчестер Сити" "Реал"дан оғриқли мағлубиятни қабул қилиб олди. Клубнинг асосий, муҳим ва энг кўп голини урган ҳужумчи Эрлинг Холанддан яна бир омадсиз ўйин. 

У бугунги беллашувда дарвозага 1 дона  зарба йўллади. шерикларига атиги 5 марта аниқ пас бериб, 14 марта тўпни йўқотди. Шу билан бирга, 91-дақиқада захирага олинди. Холанд биринчи учрашувда ҳам бундан кам бўлмаган статистикани қайд этганди. 

Ўтган мавсум ЕЧЛ тўпурари бўлиб, "Сити" билан турнир ғолибига айланганида "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар қаторига қўшилганди. Бу сафар эса ҳужумчида ушбу совринни қўлга киритиш учун имконият пастроқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!