Кахи Махарадзе: Кетма-кет учинчи марта кубокда ғалаба қозонишни истаймиз
Ads

Ушбу учрашувдан олдин "Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзе клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор"га қарши баҳс учун тайёргарлик яхши олиб борилди. Бу мавсумдан кубок баҳсларидаги ўйинлар бир учрашувдан иборат бўлмоқда. Шу боисдан бугун мавсумдаги муҳим учрашувлардан бирини ўтказамиз ва унда фақатгина ғалаба бизни қониқтиради.

Икки мавсумдан буён Ўзбекистон кубогига эга чиқмоқдамиз. Ушбу совринни кетма-кет учинчи марта ҳам бошимиз узра баланд кўтаришга ҳаракат қиламиз", - деди грузиялик футболчи.