Каземиро Вараннинг вазиятига: Танаффусда такрорий лавҳани кўргач, пенальти бор эканлигига шубҳам қолмади

"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро Ла Лига 10-турининг қолдирилган "Барселона" (0:0) га қарши беллашув борасида фикр билдирди.

"Майдонда эканлигимда, бироз шубҳам бор эди. Аммо, танаффус пайтида такрорий лавҳани кўрдим ва Варанга нисбатан қўполлик ишлатилган экан. Бу пенальти эди.

Биз эътироз билдирганимизда хакам вазиятни ўрганиш учун такрорлий лавҳани кўриши керак эди. 11 метрлик жарима зарбаси бормиди ёки йўқ, аниқлик киритиши керак эди.

Умуман олганда, менга VAR ёқмайди. Футбол кўча услубидаги хатолари, жанжаллари ва келишмовчиликлари билан қизиқарли," - деди Каземиро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!