Кеи Нишикори ўзига келмоқда
Ads

Япониялик теннисчи Кеи Нишикори Франция очиқ чемпионатининг иккинчи давра босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Париж шаҳрида ўтаётган мазкур мусобақанинг биринчи даврасида Кеи мезбонлар вакили Кантен Галини 6:2, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумидаги "Ролан Гаррос"ни ғалаба билан бошлаган Нишикори, энди франциялик Жо-Вилфрида Цонга ва германиялик Петер Гойовчикка қарши кортга чиқади.