
Келажакдаги янги ван Дейк! Россиялик мураббийнинг Ҳусанов борасидаги ҳазили ҳақиқатга айланмоқда
Легионеримиз Шерзод Эсанов тўп тепаётган "Акрон" клубининг бош мураббийи Заур Тедеев ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди.
- Мана бу айнан мураббийнинг ҳаракатлари натижаси. Мен устозим Анатолий Иванович Юревични жуда яхши биламан. У Белявский билан бирга бу йигитни "Энергетик-БГУ"га олиб келиб, уни бутунлай янги даражага кўтарди, тайёрлади.
"Алания" мураббийи бўлиб ишлаётган пайтимда Ҳусановни биринчи марта видеода кўрганимда, дарров: "Келажакдаги ван Дейк ўсяпти", деб айтганман. Бу қисман ҳазил эди, албатта. Бироқ, у менда чиндан ҳам кучли таассурот қолдирди. У катта футболчи бўлиб етишиши мумкин, деб ўйлагандим" - деди россиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида олти ўйинда майдонга тушди ва битта голга муаллифлик қилди.
Фикрлар