Келаси мавсум Англия чемпионлиги учун курашадиган клублар маълум бўлди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп келаси мавсум чемпионлик унвонини ҳимоя қилишда қайси жамоалар билан рақобатлашиши ҳақида гапирди.

- “Манчестер Сити” келаси мавсум ҳам кучли ўйин кўрсатади. “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам бош соврин учун курашади. “Сити” зўр жамоа. “Манчестер Юнайтед” ўйини тиклаб олди. “Челси” эса т рансфер бозорида фаол ва таркибига кучли ижрочиларни қўшмоқда, - деди Клопп.

“Ливерпуль” 30 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликка сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!