Келишув амалга ошди. Холанд қайси жамоага ўтиши маълум
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Эрлинг Холанд трансфери борасида дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар тарқатмоқда.
Маълум бўлишича, бразилиялик адвокат, Мино Райола ва футболчининг отаси ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Мазкур келушув бошқа клублар билан барча музокараларни тўсиб қўяди. Ушбу ҳолатда трансфер футболчининг хоҳишига боғлиқ бўлади.
Келишувга кўра, Холанд ёзда "Боруссия" Дортмундни тарк этса, "қироллик клуби" билан шартнома имзолаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ каталонияликлар раҳбарияти норвегиялик голеадор трансфери устида ишлаётгани борасида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар