Кетишимда Мбаппенинг қўли йўқ!
“Пари Сен-Жермен”нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоадан истеъфога чиқарилишида Килиан Мбаппенинг дахли йўқлигини таъкидлади.
Кўплаб оммавий ахборот воситалари аргентиналик мутахассиснинг кетишини жамоа юлдузи Килиан Мбаппе талаб қилгани ҳақида ёзган эди.
ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун қўлидан келган ишни қилгани тўғри бўлган, деб ҳисоблайман. У бугунги кунда дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан. Килианни қолишга кўндириш учун парижликлар бор имкониятини сарфлади.
Шунга қарамай, Килиан жамоа янги мавсумни бошқа бош мураббий билан бошлашини ҳал қиладиган фигура эмас. Чунки клубда барча қарорларни президент қабул қилади, - деди Маурисио Почеттино.
Фикрлар