Кетма-кет учинчи бор финалга чиққан Берреттини ва ниҳоят тўхтатилди
Швейцария кортлари мезбонлик қилган "Suisse Open Gstaad" мусобақаси ниҳоясига етди.
Турнирнинг эркаклар ўртасидаги беллашувларида финалга италиялик Маттео Берреттини ҳамда Норвегия вакили Каспер Рууд етиб келди. 3 сет давом этган ўйин Каспернинг 4:6, 7:6(7:4), 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Эътиборга молик томони, Берреттини бунга қадар қатнашган сўнгги 2 та турнирида финалга чиқиб, якунда бош совринни ўзиники қилганди. Шунингдек, у 12 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келётган эди. Рууд бу серияга ҳам чек қўя олди.
Фикрлар