Кевин Андерсоннинг ғалабасига 14 эйс керак бўлди
Ads

ЖАР вакили Кевин Андерсон ва франциялик Адриан Маннарино "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг илк даврасида ўзаро тўқнаш келди.

Мельбурн шаҳрида ўтган ушбу ўйинда ғолиб тўрт сетда аниқланди. Учрашувда Кевин рақибини 6:3, 5:7, 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Чемпионатда Андерсоннинг навбатдаги рақиби,ҳиндистонлик Пражнеш Гуннесваранни илк босқичда 7:6, 6:3, 6:3 ҳисобида енгган америкалик Фрэнсис Тиафонинг бўлади.