
Кевин де Брюйне келажаги бўйича бир қарорга келди
“Манчестер Сити”нинг энг зўр футболчиларидан Кевин де Брюйне келажаги ҳақида бир қарорга келиши талаб этилади.
Гап шундаки, 33 ёшли плеймейкернинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Хосеп Гвардиола уни жамоада олиб қолмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти эса, бельгиялик ўйинчи жамоада қоладиган бўлса, янги шартнома бўйича ҳозиргидан уч баравар кам маош берилишини таъкидламоқда.
Mirror нашрининг ёзишича, тажрибали футболчи АҚШ ва Саудия Арабистони клубларидан яхши даромадли таклифлар борлигига қарамай, “Манчестер Сити” қолмоқчи.
Манбага кўра, Кевиннинг асосий мақсади 2026 йилги жаҳон чемпионатига юқори спорт формасида етиб боришдан иборат. Бунинг учун муҳитни ўзгартирмагани маъқул.
Ана шуни инобатга олган Кевин де Брюйне “шаҳарликлар”дан янги битим олиш учун улар қўядиган талабларни қабул қилишга розилиги айтилмоқда. Ҳатто футболчи Хосеп Гвардиола жамоасида иккинчи даражали ролларни бажаришга ҳам кўнди.
Фикрлар