
Кейинги манзил "Барселона"!
Жоан Гарсия "Эспаньол" клубини тарк этди. Бу ҳақда дарвозабон ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Посбоннинг клуб билан тузилган 2028 йилгача бўлган шартномаси муддатидан аввал якунланади. Сабаби, "Барселона" 25 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаган.
Футболчининг кейинги манзили "Барселона" бўлади.
Гарсия Ла Лиганинг ўтган мавсумида 38 та ўйинда майдонга тушиб, дарвозасидан 51 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар