Кейлор Навас эртага ПСЖ футболчисига айланади

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас ПСЖга кўчиб ўтишга яқин турибди.

La Nación нашри тарқатган хабарга кўра коста-рикалик посбон ўзининг “қироллик клуби”даги ҳолатидан норози ва шу боис бошқа жамоага ўтишгма мажбур бўлмоқда. У бугун жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан учрашди. Франциялик мутахассис гарчи уни қўйиб юборишни хоҳламаётган бўлсада, суҳбат якунида унга омад тилади.

Сўнгги хабарларга қараганда Навас эртага, яъни 29 август куни Парижга етиб боради ва тиббий кўрикдан ўтиб, ПСЖ билан шартнома имзолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!