Кейлор Навас фаолиятини қайси чемпионатда давом эттирмоқчи?

  • 8 декабря, 2018, 15:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини қайси чемпионатда давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида айтди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли коста-рикалик посбон омадини Англия премьер-лигасида синаб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа “Реал”га келгач Навас буткул захирага ўтириб қолди. Шу боисда у тез орада жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Аммо "қироллик клуби" уни камида мавсум якунига қадар таркибда сақлаб қолмоқчи.

Маълумот учун, Навас жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг бирида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию