Кейлор Навасни энди уругвайлик мутахассис шуғуллантиради
Ads

Коста-Рика футбол федерацияси расмий сайти терма жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Унга кўра ушбу лавозимга 51 ёшли уругвайлик мутахассис Густаво Матосас тайинланган. Эслатиб ўтиш лозимки, терма жамоанинг аввалги устози Оскар Рамирес ЖЧ-2018дан сўнг ўзининг амалдаги шартномасини узайтиришни истамаган эди.

Маълумот учун, Матосаснинг сўнгги иш жойи Аргентинанинг "Эстудиантес" клуби бўлган эди.