Кейн Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рўйхатида кўтарилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бавария" ҳужумчиси "Викинг"га қарши умумий босқичнинг иккинчи тур учрашувида икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа инглиз форвардининг Чемпионлар лигасидаги голлари сони 57 тага етди. 

Ҳарри Кейн шу натижа билан 56 та гол урган Рууд ван Нистелройни ортда қолдирди ва Томас Мюллер кўрсаткичига етиб олди.

Эътиборлиси, Кейнга бу маррага етиш учун 73 та ўйин кифоя қилди. Томас Мюллер эса Чемпионлар лигасида 57 та голни 163 та баҳс давомида урган.

Ҳарри Кейн 2023 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унга қадар у узоқ йиллар давомида "Тоттенхэм" таркибида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!