Кейн Голландия терма жамоасига қарши баҳсда иштирок этиши мумкин
Ads

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт УЕФА Миллатлар лигаси ярим финал босқичида иштирок этувчи кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Дарвозабонлар: Жордан Пикфорд («Эвертон»), Жек Батленд («Сток Сити»), Том Хитон («Бернли»).

Ҳимоялилар: Дэнни Роуз, Киран Триппьер («Тоттенхэм»), Трент Александер-Арнольд, Жо Гомес («Ливерпуль»), Жон Стоунз, Кайл Уокер («Манчестер Сити»), Бен Чилуэлл, Харри Магуайр («Лестер»), Майкл Кин («Эвертон»).

Ярим ҳимоячилар: Деле Алли, Эрик Дайер, Харри Уинкс («Тоттенхэм»), Росс Баркли («Челси»), Жесси Лингард («Манчестер Юнайтед»), Фабиан Делф («Манчестер Сити»), Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Деклан Райс («Вест Хэм»), Жеймс Уорд-Проуз, Натан Редмонд («Саутгемптон»).

Хужумчилар: Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Харри Кейн («Тоттенхэм»), Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд»), Рахим Стерлинг («Манчестер Сити»), Каллум Уилсон («Борнмут»).

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Миллатлар лигаси ярим финал босқичи доирасида Голландия терма жамоаси Англия билан, Швейцария Португалия билан ўзаро куч синашишади. Беллашувлар 5 ва 6 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, "Тоттенхэм" клуби сардори "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал баҳсида жароҳат олган эди.