Кейн инглизларнинг ишини давом эттирди

Бундеслиганинг бешинчи турида “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн “Бохум” дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.

Бу орқали Ҳарри Кейн Германия Бундеслигасида хет-трик қайд этган тўртинчи англиялик футболчига айланди.

Англияликлардан немисларнинг юқори дивизионида учта гол уришни биринчи бўлиб Кевин Киган уддалаган. У бундан 45 йил муқаддам – 1978 йилда тарихий натижа қайд этган.

Кигандан кейин Тони Вудкок 1980 ва 1982 йилларда икки марта учтадан тўп киритишни уддалаган. Кейин қарийб қирқ йиллик танаффус вужудга келди.

Янги асрда бу ишни Жейдон Санчо такрорлади. “Боруссия” сафида порлаган англиялик юлдуз 2020 йилда рақиблар дарвозасига уч марта йўл топган.

Ҳарри Кейн улар қаторига қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!